Ўткир оғриқ синдроми билан кечадиган тизза бўғимининг деформацияловчи остреoртритини даволашда артроскопик ёндашув ва проксимал фибуляр остеотомияни комплекс қўллаш натижалари
https:// doi.org/10.54185/TBEM/vol14_iss5/a4
Аннотация
Материал ва усуллар. Тадқиқотимизга 2018–2021 йиллар мобайнида Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази спорт травмаси ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро филиали шошилинч травматология бўлимларида
даволанган 35 дан 60 ёшгача бўлган 51 нафар тизза бўғими оғриқ синдроми билан кечувчи деформик
артрити ва варусли деформацияси бўлган беморлар киритилди. Барча беморларга тизза бўғимини
дебридментлаш ва проксимал фибуляр остеотомия (ПФО) жарроҳлик амалиётлари стандарт техника асосида бажарилди. Олинган натижалар таҳлили «визуально-аналоговая шкала» (ВАШ) шкаласи
кўрсаткичлари асосида баҳоланди.
Натижалар. Жарроҳлик амалиёти натижалари амалиётдан кейинги яқин (3-, 6-, 12-ойгача) ва узоқ
(12 ойдан кейинги) муддатларда таҳлил қилинди. Натижалар олд ва ён проекцияли рентгенограмма
ва ВАШ шкаласи асосида балларда баҳоланди. Аксарият ҳолларда оғриқ даражасининг объектив пасайиши (13 баллдан кўпроқ) қайд этилди. Фақатгина 4 та (7,8%) ҳолатда рефрактер оғриқ синдромига
дуч келдик. Натижада 27 (53%) ҳолатда яхши ва 20 (39,2%) беморларда қониқарли натижалар олинди.
Хулоса. Асосий ва назорат гуруҳи беморларида олинган натижалар таҳлили тизза бўғими дебридменти ва ПФО амалиётларини комплекс қўллаш ижобий натижалар улушининг сезиларли кўрсаткичларда
яхшиланишини кўрсатди.
