ST СЕГМЕНТ ЭЛЕВАЦИЯЛИ ЎТКИР МИОКАРД ИНФАРКТИДА ШИФОХОНАГАЧА ТИЗИМЛИ ТРОМБОЛИЗИСНИНГ ЧАП ҚОРИНЧА СИСТОЛИК ДИСФУНКЦИЯСИГА ТАЪСИРИ
А.Л. Аляви, С.Р. Кенжаев, И.И. Кахаров
Аннотация
https://doi.org/10.54185/TBEM/vol14_iss3/a4
Мақсад: ST элевацияли ўткир коронар синдромида шифохонагача тромболизис ўтказилган
беморларда чап қоринча миокардининг систолик дисфункциясига таъсирини ўрганиш.
Материал ва усуллар: тадқиқотга ST элевацияли ўткир коронар синдром билан касалланган 70 та
бемор киритилди. Беморлар тасодифий икки гуруҳга бўлинган: Назорат (A гуруҳига) 35 та бемор,
стандарт терапия ва шифохонада тромболитик терапия (ТЛТ) олганлар. Асосий гуруҳ (B гуруҳи)га
стандарт терапия ва шифохонагача тромболитик терапия амалга оширилган 35 та бемор кирди.
70 та беморларнинг барчасига ЭхоКГ 1-кун миокард реваскуляризациясидан сўнг ва 3 ойдан сўнг
амалга оширилди.
Натижалар: Эрта шифохонагача миокард реперфузиясини ST элевацияли ўткир миокард инфаркти
(STэЎМИ) билан оғриган беморларда қўллаш марказий гемодинамика кўрсаткичларига ижобий
таъсир кўрсатди, чап қоринча (ЧҚ) дилатацияси ривожланишини камайтирди, натижада 3 ойлик
кузатув давомида охирги диастолик ва систолик ҳажм кўрсаткичлари ўзгармади. ЧҚ ҳайдаш
фракцияси (ЧҚ ҲФ) динамикада иккала гуруҳда ҳам ўсиб борди, унинг ўсиши В гуруҳида кўпроқ
кузатилди.
Хулоса: вақтли шифохонагача реперфузия миокард шикастланишининг оғирлигини пасайтиради
ва шу билан ЧҚ миокардининг оғир систолик дисфункцияси ривожланишига йўл қўймайди.
