Ўпканинг идиопатик альвеолити (клиник ҳолат)
DOI:
https://doi.org/10.54185/TBEM/vol17_iss2/a10Аннотация
Мақолада кам учровчи касаллик бўлмиш ўпканинг идиопатик альвеолити билан боғлиқ
клиник ҳолат ёритилган. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 24 ёшли
эркак бемор «Пневмония» йўлланма диагнози билан келтирилган. Қайталанувчи пневмония хуружлари охирги 3 йил давомида тез-тез қайталаниб турган ва шу сабабли кўп
маротаба амбулатор ва стационар шароитда антибактериал терапия олган. COVID-19
ўтказмаган, сил касаллиги истисно қилинган. Бемор клиникамизга келганда сурункали
гипоксия белгилари (цианоз, бармоқлари «дўмбира таёқчалари» шаклида) мавжудлиги,
SpO2-86% (кислород билан), спирограммада ўпка ҳаётий ҳажми – 1850 мл, ЭКГда юрак
ўнг қисмларининг зўриқиши, рентгенограммада интерстициал тўқиманинг диффуз деформацияси ҳисобига ўпка расмининг тўрсимон кучайиши қайд этилди. Касалликнинг
юқорида кўрсатилган белгилари асосида беморга «Ўпканинг идиопатик альвеолити»
диагнози кўйилди ва даво чораларига стероид терапия ҳамда кальций антогонистлари
қўшилди. Ушбу даво натижасида беморнинг аҳволи анча яхшиланди ва стабил ҳолатда
амбулатор кузатувга уйига жавоб берилди. Мақолада ёритилган клиник ҳолат мисолида
ўта кам учровчи бу касалликнинг хусусиятлари ва даволаш тамойиллари кўрсатилган