Қўл кафти ва бармоқларининг чуқур куйган жароҳатларини даволашда «нам ҳаволи муҳитни» қўллаш самарадорлиги

Авторы

  • Э.А. Хакимов
  • Б.А. Янгиев
  • У.Х. Хайитов
  • Х.А. Умедов
  • Х.С. Некбоев

Аннотация

Мақсад. Қўл кафти ва бармоқларининг чуқур куйиш жароҳатини даволашда ва тери аутодермопластикаси амалиётини эрта ўтказишда «нам ҳаволи муҳитнинг» самарадорлигини баҳолаш.
Материал ва услублар. РШТЁИМнинг Самарқанд филиали комбустиология бўлимида 2017–2022
йилларда қўл кафти ва бармоқларнинг чуқур куйиш жароҳатлари бўлган 125 нафар беморларни даволаш натижалари ўрганилди. Асосий гуруҳдаги 68 та (54,4%) беморни даволашда «нам ҳаволи муҳит»
қўлланилди. Назорат гуруҳидаги 57 нафар (46,6%) беморда анъанавий даволаш усуллари ўтказилди.
Беморлар ёши 7 ойликдан 73 ёшгача бўлиб, ўртача 23±3,0 ёшни ташкил этди.
Натижалар. Асосий гуруҳдаги қўл кафти ва бармоқларнинг чуқур куйишида «намли ҳаво муҳити»
қўлланилиб даволанганларда регенерация жараёни жадаллашганлиги, тери қаватининг тикланиш
даври қисқариб, даволаниш кунлари 10–12 кунгача камайганлиги кузатилди. Назорат гуруҳидаги
беморларда грануляция жараёни секинлик билан кечди, операциядан кейинги асоратлари (келлоид
чандиқлар, контрактуралар, пегментатив ўзгаришлар) 63,2% ни ташкил этди. Ушбу асоратлар асосий
гуруҳда 8,9% гача камайиши кузатилди.
Хулоса.Қўл кафти ва бармоқ соҳаларининг чуқур куйишини даволашда «намли ҳаво муҳитини» қўллаш
юқори самарали бўлиб, ушбу даволаш усули тери пластик амалиётини эрта ўтказишга, амалиётдан
сўнги асоратларнинг 2,5 баробарга камайишига ва даволаниш кунлари 10–12 кунгача қисқаришига
эришилди, шунингдек, жабрланганларни кунлик боғламларини алмаштиришда ва жароҳатларга ишлов беришдаги оғриқ ва салбий ҳиссиётларнинг камайишига олиб келди.

Опубликован

10.03.2024

Выпуск

Раздел

КЛИНИЧЕСКИЕ ИССЛЕДОВАНИЯ