ҚАНДЛИ ДИАБЕТНИНГ КОРОНАР ШУНТЛАШ НАТИЖАЛАРИГА ТАЪСИРИ
А.А. АБДУРАХМАНОВ, М.А.ОБЕЙД, Н.М. РАХИМОВ, О.А. МАШРАПОВ, И.А. АБДУХАЛИМОВ, У.Ш. ГАНИЕВ, Б.Х. МИРСУЛТОНОВ
Аннотация
Мақсад. Қандли диабет (ҚД)нинг юрак ишемик касаллиги бор беморларда бажарилган коронар шунтлаш амалиёти натижаларига таъсирини ўрганиш.Материал ва услублар. Юрак ишемик касаллиги (ЮИК) бўйича 800 нафар беморда ўтказилган коронар шунтлаш (КШ) амалиётининг натижалари ўрганилган. Беморлар 2 гуруҳга ажратилган: 1гуруҳга ҚДли 307 (38,4%) нафар, 2гуруҳга ҚД аниқланмаган 493 (61,6%) бемор киритилган. Ушбу 2 гуруҳда ЮИКнинг турлари ва асоратлари, ёндош касалликлар, хирургик амалиётнинг давомийлиги, реваскуляризация индекси, операция жараёнида кардиотоникларга муҳтожлиги, операциядан кейинги даврнинг кечиши каби кўрсаткичлар ўзаро таққосланди.Натижалар.Ўзаро қиёсланаётган ҚДли ва ҚДсиз гуруҳларда КШдан кейинги эрта даврда ўлимга олиб келмаган миокард инфаркти такрорланиши (11 та (3,5%) ва 15 та (3%)), такрорий реваскуляризацияга муҳтож бўлиши (6 (1,9%) ва 7(1,4%),) ҳамда ишемик инсульт ривожланиши (3 (1%) ва 3 (0,7%)), кўрсаткичлари бирбиридан деярли фарқланмади. ҚДли беморларнинг 3 таси (0,9%)да амалиётдан кейин ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилди, ҳолбуки ҚДи бўлмаган гуруҳда бу каби асоратлар қайд қилинмади. Шунингдек, ҚДли беморларда инфекционяллиғланиш ҳолатлари ҳам кўпроқ кузатилди (мос равишда 8 та (2,6%) ва 2 та (0,4%) ҳолат). ҚД бўлган беморлар шифохонада ҚД бўлмаган беморларга нисбатан 4 кун кўпроқ даволанганлар. Хулоса. ҚДли беморларда КШ операциясидан сўнг ишемик инсультлар, ўткир буйрак етишмовчилиги ва инфекционяллиғланиш асоратлари кузатилди, уларнинг шифохонада даволаниш муддатининг чўзилиши қайд қилинди. Аммо амалиётдан кейинги оғир асоратлар ва ўлим кўрсаткичлари ўзаро таққосланаётган гуруҳларда бирбиридан сезиларли фарқ қилмади
