Мodern approach to the treatment of severe burn shock in young children
DOI:
https://doi.org/10.54185/TBEM/vol17_iss3/a4Abstract
Мақсад. Эрта ёшдаги болаларда куйиш касаллигининг ўткир даври, оғир куйиш шокини
комплекс даволаш усулларини такомиллаштириш.
Материал ва усуллар. РШТЁИМнинг Самарқанд филиали комбустиология бўлимида
2010–2022 йилларда оғир куйиш жароҳатлари билан даволанган эрта ёшдаги 320 на
фар болалар 2 гуруҳга ажратилиб шокка қарши даво натижалари ўрганилди. Асосий
гуруҳдаги 215 (67,1%) оғир куйиш жароҳати бўлган болаларда куйиш касаллигининг
ўткир даврининг этиопатогенези асосида индивидуал инфузион терапия, эрта нутритив
озиқлантириш қўлланилди. Назорат гуруҳдаги 105 (32,9%) куйган болаларда анъанавий
шокка қарши даволаш усуллари ўтказилган. Беморлар ёши 6 ойликдан 3 ёшгача бўлиб,
ўртача 1,2±2,0 ёшни ташкил этди.
Натижалар. Болалар куйиш шокига қарши такомиллаштирилган ва индивидуал инфу
зион-трансфузион терапия ва эрта энтерал озиқлантириш усули, умумий қабул қилинган
шокка қарши интенсив даволаш усулига қараганда самарали эканлиги ўз тасдиғини
топди. Шок даврида ўлим кўрсаткичи назорат гуруҳида 7,6% ни ташкил қилган бўлса,
асосий гуруҳда бу кўрсаткични 4,7% га пасайтиришга эришилди. Интенсив даволаш реа
нимация бўлимида ётоқ кунлари назорат гуруҳи беморларида 13,41±8,11 кунни ташкил
қилган бўлса, асосий гуруҳ беморларида эса 11,41±6,21 кунга камайтиришга эришилди.
Бунинг натижасида эрта жарроҳлик амалиётини бажариш имкони бўлди. Токсемия ва
септикотоксемия даврида асоратлар камайиши, оғир ва ўта оғир куйиш жароҳати олган
эрта ёшдаги болаларда умумий ўлим ҳолати назорат гуруҳида 30,6% га, асосий гуруҳ бе
морларида 19,2% га камайиши кузатилди.
Хулоса. Бошланғич инфузион терапия умумий куйиш майдони 20% дан кўп бўлган
ҳолларда, боланинг физиологик эҳтиёжини 50% кристаллоид эритмалар+энтерал
озиқлантириш, 35% тузсиз эритмалар, 15% коллоид эритмалар +5% альбумин + янги муз
латилган плазма юбориш гиповолемик ҳолатни эрта бартараф этишда аҳамиятли экан
лиги исботланди. Эрта нутритив озиқлантириш усули ҳам инфузион терапия ва анти
бактериал даволаш сингари муҳим ўрин тутади. Оғир куйиш травмаси олган эрта ёшдаги
болаларни наркотик анальгетиклар билан оғриқсизлантириш туфайли ижобий натижа
ларга эришилди